Ҳурматли ташриф буюрувчилар!

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахслар учун давлат органларига мурожаат қилишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2018 йил 1 февралдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси ахборот тизимининг янги талқини ишга туширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасининг янги ахборот тизими жисмоний ва юридик шахсларга ўз мурожаатлари Интернет тармоғидаги pm.gov.uz манзилидаги веб-сайт орқали давлат органларининг раҳбарларига бевосита юбориш имкониятини беради. Давлат органларида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, бир-бирини такрорловчи тизимларни қисқартириш, давлат органларига келиб тушаётган барча мурожаатлар тўғрисидаги маълумотларни ягона тизим доирасида бирлаштиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 16 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси фаолиятини тугатиш тўғрисида”ги 45-сон буйруғи билан uzedu.uz веб-сайтида вазир виртуал қабулхонаси фаолияти тўхтатилди.
        Халқ таълими вазирлиги раҳбариятига йўлланган мурожаатларни бевосита pm.gov.uz веб-сайти орқали юборишингиз мумкин.
        Ўтган давр мобайнида Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси орқали 2616 та мурожаат қабул қилиниб, амалдаги қонунчилик асосида кўриб чиқилди.
        Азиз юртдошлар, мазкур хизматдан фойдаланганингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати