Янгиликлар

.

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ҲАМКОРЛИГИ: “КЕЛАЖАККА ҚАДАМ”

4 ноябрь 2026 йил
image

Фарғона давлат университетида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда олий таълим муассасаси ҳамкорлигида талаба-ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касбий фаолиятга йўналтириш ва ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган “Келажакка қадам” тадбири ташкил этилди.
       Учрашувда Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов, вилоят Спорт бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Миллий банк ҳамда университетнинг масъул вакиллари иштирок этдилар.
     Мулоқот давомида талабаларга таълим тизимидаги мавжуд иш ўринлари, мутахассислик бўйича бандлик имкониятлари, ишга жойлашиш тартиби ҳамда касбий ривожланиш истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
     Олий таълим муассасаси ва вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўртасидаги бундай ҳамкорлик битирувчиларни меҳнат бозорига тайёрлаш, уларнинг мутахассислиги бўйича бандлигини таъминлаш ҳамда таълим тизимини малакали кадрлар билан тўлдиришда муҳим аҳамият касб этади.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@uzedu.uz
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb