Янгиликлар
ФАРҒОНАДА "СЕН ИСТЕЪДОДЛИСАН” — ИҚТИДОР ВА ИЖОД БАЙРАМИ
5 ноябрь 2026 йил
Бугун Фарғона туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўртасида “Сен истеъдодлисан” танловининг вилоят босқичи ташкил этилди.
Танлов болаларнинг маданият ва санъатга бўлган қизиқıшини ошıриш, ижодий қобилиятларини рўёбга чиқариш, истеъдодларини намоён этиш ҳамда уларнинг ижодий салоҳиятини янада ривожлантиришга қаратилди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларининг истеъдоди, ижодкорлиги ва бетакрор чиқишлари билан барчага қувонч улашдилар.
Танлов якунида барча иштирокчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Ғолиблар эса танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмаларга эга бўлдилар.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.