Янгиликлар
МАТЕМАТИКА ФАНИДАН 96 БАЛЛ
9 ноябрь 2026 йил
Фарғона вилоятида педагог кадрларнинг касбий билим ва маҳоратини баҳолашга қаратилган аттестация жараёнлари давом этмоқда.
Синовларда юқори натижа қайд этаётган педагоглар сафи яна бир тажрибали устоз билан кенгайди.
Жумладан, Риштон туманидаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактаби математика фани ўқитувчиси Сардор Мирзаяҳёев аттестация синовларида 96 балл тўплаб, олий малака тоифасини қўлга киритди.
Бу натижа устознинг математика фанини ўқитишдаги билим ва салоҳияти, касбий маҳорати ҳамда тинимсиз изланишларининг ёрқин ифодасидир.
Юқори натижага эришган педагогни ушбу муваффақият билан самимий муборакбод этамиз!
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати