Янгиликлар
Фарғона вилоятидаги таълим муассасаларда яшил ҳудудлар кенгаймоқда
14 ноябрь 2026 йил
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган ушбу умуммиллий ҳаракат доирасида вилоятнинг барча умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида ободонлаштириш ва кўчат экиш тадбирлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Акция давомида 965 та мактаб ва 926 та боғчада меҳнат қилаётган 11 440 нафардан зиёд педагог ва соҳа ходимлари фаоллик кўрсатиб, таълим муассасалари ҳудудларига 84 минг тупдан ортиқ мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини ўътқаздилар.
Бу саъй-ҳаракатлар нафақат таълим масканлари атрофини кўкаламзорлаштириш ва экологик муҳитни яхшилашга, балки ёш авлод қалбида табиатга меҳр уйғотишга хизмат қилади.
Айни пайтда экилган ҳар бир ниҳолни агротехник қоидалар асосида парваришлаш ва уларнинг бекаму кўст униб-ўсишини назоратга олиш устувор вазифа этиб белгиланган.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.