Янгиликлар

.

ДАВЛАТ БАЙРОҒИ — МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ!

14 ноябрь 2026 йил
image

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳридаги 25-умумий ўрта таълим мактабида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Унда шаҳардаги 5-, 25-, 27- ва 41-мактаб ўқувчилари иштирок этиб, ўз билим ва салоҳиятларини намоён этдилар.

Тадбирда «Нуроний» жамғармаси Фарғона шаҳар бўлими раиси Акрамжон Юлбаршов ҳам қатнашиб, барча иштирокчиларга омад тилади.

Шунингдек, фаол нуронийлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, педагоглар ҳамда ўқувчилар иштирок этди.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими башқармаси Ахборот хизмати

fargonammtb@uzedu.uz
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb